Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расман: БМТ Бош котиби 30 июн – 1 июл кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради

Расман: БМТ Бош котиби 30 июн – 1 июл кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш 30 июн – 1 июл кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Олий мартабали меҳмоннинг ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

Кун тартибидан Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг институтлари билан кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари, шунингдек, глобал сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари ўрин олган. Мамлакатимизда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Ташриф давомида БМТ Бош котиби қатор саноат ва ижтимоий соҳа объектларини ҳам бориб кўради, икки томонлама учрашув ва тадбирлар ўтказади.

Аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафари 29 июнь куни бошланиши ҳақида БМТ манбаси хабар берганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг