Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин Суриянинг янги раҳбари билан гаплашди: нималар маълум?

Путин Суриянинг янги раҳбари билан гаплашди: нималар маълум?

Кремл Россия президенти Владимир Путин ва Сурия муваққат президенти ўртасидаги телефон суҳбати ҳақида хабар берди

Сурияда Кремл томонидан қўллаб-қувватланган Башар Асад режими ағдарилганидан икки ой ўтиб, Владимир Путин мамлакатнинг янги муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа билан илк телефон мулоқотини ўтказди.

Кремль веб-сайтида берилган баёнотда, икки етакчи «Суриядаги мавжуд вазият юзасидан атрофлича фикр алмашгани» айтилган. Владимир Путин Сурия муваққат президентига «Сурия халқи манфаати йўлида муаммоларни ҳал қилишда муваффақият» тилади, шунингдек, Москва «Суриядаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилашга ёрдам беришга, жумладан, унинг аҳолисига гуманитар ёрдам кўрсатишга» тайёрлигини тасдиқлади.

Кремл баёнотида Путин ва аш-Шараа Москванинг Тартусдаги денгиз порти ва Хмеймим авиабазасини сақлаб қолиш масаласини муҳокама қилгани айтилмаган. Ҳозирча Москва ҳарбий базаларини сақлаб қолиш бўйича келишувга эришиб бўлмади.

Шундан сўнг Сурия ҳукумати ўз баёнотида Россиядан «компенсация, реконструкция ва реабилитация каби аниқ чоралар» кўришини кутаётганини айтди. Натижада томонлар музокараларни давом эттиришга келишиб олди.

Сурия томони Россия президенти билан телефон мулоқоти ҳақида ҳозирча хабар бермади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг