Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Путин Пригожинни ўлдирди» — Зеленский

«Путин Пригожинни ўлдирди» — Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг фикрича, Вагнер асосчиси Евгений Пригожин Россия президенти Владимир Путин томонидан «ўлдирилган». Бу ҳақда BBC хабар берди.

«У Пригожинни ўлдирди – бизда шундай маълумотлар бор», — деди Зеленский.

Зеленский Путиннинг Пригожиннинг ўлимига алоқадорлиги ҳақида қандай маълумотларга асосланиб хулоса қилганига аниқлик киритмаган.

Унинг қўшимча қилишича, Пригожиннинг ўлими Украина учун «бир террорчининг кам дегани».

Эслатиб ўтамиз, 23 август куни Евгений Пригожин ўтирган самолёт Твер вилоятида ҳалокатга учради, бортдаги барча 10 киши, жумладан Вагнер асосчиси, шунингдек, гуруҳ қўмондони Дмитрий Уткин ҳалок бўлди. Ҳалокат сабаблари ҳозирча расман эълон қилинмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг