«Путиннинг махфий саройи» аслида кимга тегишли экани айтилди
Интернетда шов-шувга сабаб бўлган ва Youtube тармоғининг ўзида 100 миллиондан ортиқ томоша қилинган «Путиннинг махфий саройи» видеоси бўйича яна бир маълумот тарқалди.
Унга кўра, мазкур иншоот бизнесмен Аркадий Ротенбергга қарашлидир.
Аркадий Ротенбергнинг ўз изоҳига кўра, бу жуда катта апарт-меҳмонхона саналади. Сарой Россиянинг курорт шаҳарларидан бири - Геленжикда, қулай ва баҳаво ҳудудда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, мухолифатчи Навалний Россияга қайтганда қўлга олингач, мазкур суриштирув кун тартибига чиққанди. Кейинчалик, Путиннинг ўзи талабалар билан учрашувда сарой уники эканини инкор қилиб чиққанди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter