Путин Ғарбга ғалати айблов қўйди
Россия президенти Владимир Путин Ғарбни «Напалеон ва Гитлернинг мағлубияти учун қасос олишга интилиш»да айблади.
«Ёмон ниятлиларнинг Россияни парчалашга уринишлари Адолф Гитлер ва Наполеон Бонапартнинг мамлакатга қарши муваффақиятсиз юришлари учун қасос олишга интилишдир», деди Путин Россия Ички ишлар вазирлиги коллегиясининг кенгайтирилган йиғилишида.
Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«СССР парчаланганидан кейин бизнинг геосиёсий хаёлпарастларимиз қолган нарсаларни ҳам йўқ қилишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишди. Ўзакни йўқ қилинг ва уни геосиёсий манфаатларингизга бўйсундиринг. Ғалати, кимдир Гитлер, Наполеон ва бошқаларнинг муваффақиятсиз юришлари қасос олишни хоҳлайди», деди Путин.
Путин ушбу йиғилишда миграция масаласига ҳам тўхталган. У расмийларга ноқонуний миграцияни назорат қилишни топширди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter