Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Полшада «легионер касаллиги» авж олди: 11 киши вафот этди

Полшада «легионер касаллиги» авж олди: 11 киши вафот этди

Полшанинг Жешув шаҳри давлат инспекцияси 11 киши «легионер касаллиги»дан вафот этганини маълум қилди. Мамлакат жанубида яшовчи 144 нафар фуқарода бактерия инфекцияси аниқланди.

Айни вақтда хавфли касаллик билан оғриган 32 нафар бемор шифокорлар назоратида экани айтилмоқда.

Аввалроқ Полшада легионеллёздан саккиз нафар фуқаро вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Легионеллёз («Легионерлар касаллиги») - бу пневмониянинг хавфли шаклига олиб келадиган бактериал инфекция, шунингдек, энг оғир ҳолатларда ҳаётий органларнинг ишдан чиқишига олиб келади. Легионелла кўпинча сузиш ҳавзалари, фавворалар ва ҳавони намлантиргичларда учрайди. Бактерия тозаланмаган сув орқали ҳам, унинг буғини нафас олиш орқали ҳам юқиши мумкин.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, легионелла инфекцияси кондиционерларда ҳам учрайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг