Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Полшанинг Нетаняҳуни ҳибсга олмаслик қарори танқид қилинди

Полшанинг Нетаняҳуни ҳибсга олмаслик қарори танқид қилинди

Халқаро жиноий суднинг (ХЖС) собиқ раҳбари Пётр Хофмански Полшанинг Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Освенцим озод қилинганининг 80 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этса, уни ҳибсга олмаслик ҳақидаги қарорини танқид қилди.

«Исроил бош вазирини ҳарбий жиноятлари учун ҳибсга олишга ордер бор ва давлатлар уни бажаришга мажбурдирлар», — дейди Пётр Хофмански.

Пётр Хофмански.

Хофмански Полша ҳукумати қарорини соф сиёсий хато деб атади ва мамлакат расмийлари ўз қонуний мажбуриятларини эътиборсиз қолдираётганини қайд этди.

«ХЖС ҳамкорларининг ҳуқуқий ва халқаро мажбуриятлари бор ва унга риоя қилмаган давлат ўзини жуда қийин аҳволга солиб қўяди», — деб огоҳлантирди собиқ раҳбар.

Аввалроқ Полша президенти Анжей Дуда ҳукуматдан Нетаняҳунинг Освенсим озод қилинганининг 80 йиллигига бағишланган тадбирларда қўрқмасдан (Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятлар учун ҳибсга олинишидан) қатнашишини таъминлашни сўраган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 21 ноябрда Халқаро жиноий суд Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни Ғазо секторида содир этган уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлари учун ҳибсга олишга ордер берганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг