Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Польша Украинага энди қурол бермаяпти

Польша Украинага энди қурол бермаяпти

Польша Бош вазири Матеуш Мораветскининг айтишича, ҳозир Украинага қурол берилмаяпти, чунки мамлакат ўз армиясини қуроллантириш билан банд. Бу ҳақда у Polsat телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Украина ўзини Россиянинг шафқатсиз ҳужумидан ҳимоя қилмоқда ва мен бу вазиятни тушунаман, лекин айтганимдек, биз ўз мамлакатимиз ҳимоясини ҳам ўйлашимиз керак. Энди Украинага қурол бермаяпмиз, чунки ҳозир Польшани қуроллантиряпмиз», — деди Мораветски.

Мораветскининг баёноти Киев ва Варшава ўртасида Украина донини экспорт қилиш борасидаги келишмовчиликлар фонида оммавий ахборот воситаларининг кенг эътиборини тортди.

Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери Польша Киевга уч миллиард евродан ортиқ ҳарбий ёрдам кўрсатган. Бу таъминотлар орасида ўқ-дорилар, зирҳли ва оғир техникалар, қирувчи самолётлари бор эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг