Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пентагон ўз кучларини Руминия, Польша ва Германияга вақтинча ташлашга қарор қилди

Пентагон ўз кучларини Руминия, Польша ва Германияга вақтинча ташлашга қарор қилди

Фото: Joe Raedle/Getty Images

АҚШ қўмондонлиги, Европадаги вазият ва Россиянинг Украина яқинидаги хатти-ҳаракатларидан  келиб чиқиб, вақтинча асосда Германия, Польша ва Руминияга қўшимча кучларини ташлайди. Бугун ташкил этилган брифингда Пентагон (АҚШ мудофаа вазирлиги) вакили Жон Кирби шуни маълум қилди.

Кирби айни пайтда Германияда турган минг нафар ҳарбий Руминиядаги 900 нафар америка аскари қаторига бориб қўшилишини айтди.

«Яна қарийб икки минг нафар қўшимча ҳарбий хизматчи АҚШдан Польша ва Германияга ўтказилишини» таъкидлаган Кирби бу қўшимча кучлар Европага ташлашга тайёрланган 8,5 минг аскар орасидан олинмаганини алоҳида таъкидлади: 8,5 минглик қўшин ҳозирча Европага келтирилмайди, бироқ шай ҳолатда туради.

Европага ташланаётган Америка қўшимча кучлари Украинадаги жанг ҳаракатларида қатнашиш учун мўлжалланмаган. Пентагон вакили қўшимча кучларни ташлашдан мақсад «агрессияни тийиб туриш» ҳамда «олдинги сафлардаги иттифоқчи-мамлакатлар мудофаа имкониятларини яхшилаш» эканини маълум қилди.

Қўшимча қилинишича, НАТО қўмондонлиги остида Франция ҳам ўз кучларини Руминияга киритишни режалаштирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг