Boeing янги авлод F-47 қирувчи самолётини чиқаришга буюртма олди

Boeing компанияси АҚШнинг янги авлод F-47 қирувчи самолётини яратиш учун буюртма олди. Шартнома қиймати 20 млрд АҚШ долларига баҳоланмоқда.
Кўп миллиард долларлик шартномани қўлга киритиш учун курашда Boeing рақобатчиси — Lockheed Martin Corp.ни ортда қолдирди, деб ёзди Bloomberg.
Ушбу муҳим шартнома ҳақида Оқ уйда АҚШ президенти Доналд Трамп мудофаа вазири Пит Ҳегсет билан биргаликда баёнот берди.
Янги қирувчи самолёт Пентагонга 2030-йилларда етказиб берилиши кутилмоқда. Тахминларга кўра, F-22 Raptor ўрнини эгалловчи ушбу самолёт алоҳида дастур доирасида ишлаб чиқарилувчи учувчисиз қурилмалар билан тандемда ишлайди.
Муҳим янгиликдан сўнг Boeing акциялари 5,7 фоизга қимматлашди, Lockheed акциялари эса 4,3 фоизга арзонлашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter