Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сингапур фуқароси қандай қилиб 126 кг. вазн йўқотгани ҳақида сўзлаб берди

Сингапур фуқароси қандай қилиб 126 кг. вазн йўқотгани ҳақида сўзлаб берди

Ортиқча вазндан азият чекиб келган сингапурлик Риз Фокс 126 килограмм вазн йўқотди ва озишни истаганларга маслаҳат берди. Бу ҳақда Mothership маҳаллий нашри хабар бермоқда. 

Тахминан 200 килограмм вазнга эга бўлган Риз кетогеник парҳезга риоя қилишни бошлади: у жуда кўп оқсил ва ёғли овқатларни истеъмол қилган, аммо углеводларни жуда кам истеъмол қилди.

Натижада, Фокс жисмоний фаоллик билан шуғулланиш учун етарли кучга эга бўлади. Дастлаб у велосипедда маҳаллани айланиб чиққан, шундан сўнг у озиқ-овқат етказиб бериш хизматида курьер сифатида ишга жойлашган.

Турмуш тарзи ва овқатланишдаги ўзгаришлар Ризга бир йилда юз килограммдан ортиқ вазнни йўқотишга имкон берган.

Аввалроқ оғир машқларсиз вазн йўқотиш йўли ҳақида маълумот бериб ўтилганди. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг