Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон аҳолисининг қанчаси ортиқча вазнга эга экани айтилди

Ўзбекистон аҳолисининг қанчаси ортиқча вазнга эга экани айтилди

Ўзбекистон аҳолисининг 50 фоиздан ортиғи ортиқча вазнга эга, яна 20 фоиз фуқаролар семириб кетган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси ЖССТга таяниб хабар бермоқда.

Тадқиқот 18 ёшдан 64 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари ўртасида ўтказилди. Маълумотларга кўра, фуқароларнинг 67 фоизи етарли миқдорда сабзавот ва меваларни истеъмол қилади, аммо эркакларнинг 46 фоизида қонда холестерин миқдори юқори. Аҳоли томонидан кунига ўртача 14,9 грамм туз истеъмол қилинади – бу ЖССТ тавсия қилган қийматдан уч баравар кўп.

Санитария-эпидемиология қўмитаси жисмоний фаоллик, овқатланиш меъёр ва қоидаларига риоя қилмаслик ёшларнинг ўсиши ва ақлий ривожланишининг сустлашишига олиб келишини таъкидлади.

Ўз навбатида, катталарда эрта ўлимга олиб келадиган касалликлар ривожланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг