Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар семириш ва COVID билан касалланиш ўртасидаги боғлиқликни аниқладилар

Олимлар семириш ва COVID билан касалланиш ўртасидаги боғлиқликни аниқладилар

Яқинда ўтказилган тадқиқотда америкалик олимлар COVID-19 вирусига мойиллик ва семириш ўртасидаги боғлиқликни ўрганиб чиқдилар.

Бу тадқиқот жуда кўп одамлар ўртасида ўтказилган, жумладан 687 813 бемор, улардан 72 613 нафари SARS-CoV-2 инфекцияси билан касалланган. Тадқиқотчилар 2020 йилнинг мартидан 2021 йилнинг 25 январига қадар синовдан ўтган беморлардан олинган натижаларга қараб хулоса қилмоқда, коронавирусга қарши вакцина олган беморларнинг натижалари бундан мустасно.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, COVID-19ни бошидан ўтказган беморларининг 34 фоизи семириб кетган. Мутахассислар уларнинг хулосалари якуний эмаслиги ва энди улар ортиқча вазннинг коронавирус тарқалишига қандай ҳисса қўшиши механизмини батафсилроқ ўрганишлари кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг