Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нью-Йоркда «АҚШ гўзали»нинг мурдаси топилди

Нью-Йоркда «АҚШ гўзали»нинг мурдаси топилди

«АҚШ гўзали-2019» танлови ғолибаси Чесли Крист Нью-Йоркда ўлик ҳолда топилди.

Бу ҳақда «New York Post» ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларига асосланиб маълум қилди.

30 ёшли моделнинг жасади якшанба куни эрталаб у яшаган 60 қаватли осмонўпар бино ёнидан топилган. Қайд этилишича, охирги марта Мисс АҚШ 2019 танлови ғолибасини 29 қаватда кўришган. Крист барча мулкларини онасига қолдирмоқчи эканлиги ҳақида эслатма ёзиб қолдирган.

Ўлимидан бироз олдин Крист Instagramда «Бугунги кун сизга тинчлик олиб келсин» дея пост эълон қилган ва ўзининг суратини жойлаштирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг