Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Номаълум касаллик тарқалди: Танзанияда камида 15 киши вафот этди

Номаълум касаллик тарқалди: Танзанияда камида 15 киши вафот этди

Фото: «Звезда ТВ»

Шарқий Африкадаги Танзанияда номаълум касалликдан камида 15 киши вафот этди, 50 дан зиёд бемор касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда «Anadolu» агентлиги ушбу мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб хабар берди.

Касалланганлар кўнгил айниши ва қон қусишдан қийналяпти, дейилади хабарда.

«Касаллик ҳозирча кенг тарқалгани кузатилмади, фақат бир ҳудудда аниқланди, беморлар кўнгил айниши ва қон қусишидан қийналмоқда, касалхонага кеч етказилганлари вафот этган», — деди Мбея вилояти Чуня округи бош шифокори Фелиста Кисанду.

Шифокор қўшимча қилишича, касалланганлар асосан эркаклар бўлиб, дастлабки клиник тадқиқотлар улар асосан ошқозон яллиғланиши ва жигардаги шикастланишлардан азият чекканини кўрсатди.

Танзания ССВ касаллик тарқалган туманга экспертлар гуруҳини жўнатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг