Германияда энг оммалашган касаллик аниқланди
Германиядаги «Беморларни ҳимоялаш» (Patientenschutz) жамғармаси раҳбари Ойген Бриш баёнот беришича, ёлғизлик — мамлакатда энг оммалашган миллий касалликка айланди. Бу ҳақда Spiegel журнали хабар берди.
Якунланиб бораётган 2022 йилда Германиянинг деярли 1,2 млн фуқароси телефон орқали психологга боғланган. Кўпчилик Украинадаги уруш ўйи, ҳаёт ташвишларидан ташқари, ёлғизликдан азият чекяпти. Руҳшуносдан ёрдам сўраган ҳар тўртинчи инсон ёлғиз эканини айтган.
«Айниқса коронавирус пандемияси пайти руҳшуносларга мурожаатлар кўпайди. Ҳозир вазият бошқача, бироқ асосий муаммо очиқ қолмоқда — ёлғизликдан қийналаётганлар камаймади», — деди Телефонда психологик ёрдам кўрсатиш федерал статистикаси ишчи гуруҳи раҳбари Лудгер Шторх.
Мурожаат қилувчилар бошқалар билан мулоқотга киришишда қийналишаётганидан нолишган. Коронавирус пандемиясидан сўнг аҳвол янада ёмонлашди.
Шторх таъкидлашича, Украинада уруш бошланганидан сўнг руҳшунослардан ёрдам сўровчилар орасида кексалар кўпайган. Булар урушни ўз кўзи билан кўрганлар, унинг даҳшатлари яна қайтишидан қўрқувни ҳис этаётганлар. 80 ёшдан ошган ҳар учинчи абонент билан суҳбат бевосита Украинадаги уруш ҳақида кечган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter