Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳамдардлик эшитишни хоҳламайман» — Навальнийнинг онаси ўғлининг ўлими ҳақида

«Ҳамдардлик эшитишни хоҳламайман» — Навальнийнинг онаси ўғлининг ўлими ҳақида

Фото: AP/ Pavel Golovkin

Навальнийнинг онаси Людмила Ивановна Facebook’даги саҳифасида ўғлини бир неча кун олдин кўрганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, у фарзандини 12 февраль куни кўрган.

«Мен ҳеч қандай таъзия эшитишни хоҳламайман. Мен ўғлимни 12-куни колонияда кўрдим, биз учрашдик. У тирик, соғлом, қувноқ эди», — деб ёзган Людмила.

Куни кеча россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг ўлими ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.

Ямало-Ненец округи бўйича Федерал жазони ижро этиш хизмати томонидан эълон қилинган хабарда айтилишича, маҳкум Навальний 3-сонли ахлоқ тузатиш колониясида сайр қилгандан сўнг ўзини ёмон ҳис қилган, дарҳол ҳушини йўқотган. Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари уни қутқара олмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг