Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МРБ собиқ таҳлилчиси: «Путин 11 сентябрь арафасида Бушни огоҳлантирган»

МРБ собиқ таҳлилчиси: «Путин 11 сентябрь арафасида Бушни огоҳлантирган»

Фото: «Gettyimages»

Жорж Бибининг «Рус тузоғи: бизнинг Россия билан соялар урушимиз қандай қилиб ядро ҳалокатига олиб келиши мумкин» деб номланган китоби 3 сентябрь куни нашрдан чиқди. Бу ҳақда « Life» хабар бермоқда.

Россия президенти Владимир Путин 2001 йилнинг 11 сентябрига икки кун қолганида АҚШ президенти Жорж Бушни телефон орқали мулоқотда бўлғуси хатардан огоҳлантиради. Бу ҳақда МРБ собиқ таҳлилчиси, сиёсатшунос ва дипломат Жорж Биби ўз китобида ёзмоқда.

«Ҳужумларга икки кун қолганида Путин Бушга қўнғироқ қилиб, рус разведкаси бир учи Афғонистонга бориб тақалувчи, анчадан бери пухта ҳозирлик кўрилаётган террор хавфини аниқлагани ҳақида хабар беради», — деб ёзади Биби.

Ўша суҳбат ҳақиқатан ҳам бўлган экан: Кремль сайтидаги маълумотга кўра, 2001 йилнинг 10 сентябрь куни Путин ва Буш телефонда боғланган, бироқ суҳбат Бушнинг ташаббуси билан ўтказилгани қайд этилган. Суҳбат мавзуси юзма-юз учрашув, икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ҳақида кетгани расман қоғозга туширилган.

Бибининг таъкидлашича, 11 сентябрь воқеаларидан сўнг Путин хорижий ҳамкасблар орасида биринчи бўлиб Оқ уйга қўнғироқ қилиб, ҳамдардлик билдирган.

ТАССнинг ёзишича, 2011 йили АҚШнинг собиқ давлат котиби Кондолиза Райс сентябрь воқеаларига уч ой қолганида Путин Кичик Бушни «Ал-Қоида» жангарилари хавфидан огоҳлантиргани ҳақида сўзлаган. Райс Россия раҳбари ўшанда ҳақ бўлиб чиққани, америкаликлар унинг гапларига эътиборсизлиги туфайли ҳалокатни даф қила олмаганига иқрор бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2001 йилнинг 11 сентябрида АҚШ тарихидаги энг қонли теракт юз берганди. Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо маркази ва Пентагон биноларига террорчилар эгаллаб олган йўловчи самолётлари бориб урилиши оқибатида 2977 киши ҳаётдан кўз юмганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг