Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвадаги теракт қурбонлари сони 150 нафарга етди

Москвадаги теракт қурбонлари сони 150 нафарга етди

Москвадаги Крокус Сити Холл концерт залига уюштирилган қуролли ҳужум қурбонлари сони 150 нафарга етди.

Бу рақамлар яна ошиши мумкинлиги айтилмоқда.

Мамлакат Тергов қўмитаси теракт содир бўлган жойда, фавқулодда хизматлар вайроналарни тозалаш вақтида яна айримларнинг жасадлари топилгани ҳақида хабар берган.

Москва области мэри Юрий Воробёв айни пайтда Москва шаҳри ва Москва вилоятидаги шифохоналарга 120 нафар жабрланганлар борлигини айтди.

«Аксариятининг аҳволи оғир. Шифокорлар ҳаракат қилишяпти», – дейди Воробёв.

Ҳозирда Москва шаҳри ва Москва вилояти маъмурияти жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига 500 мингдан 3 млн рублгача копменсация тўлаб берилишини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг