Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маршал Абдул-Рашид Дўстум Афғонистонга қайтди

Маршал Абдул-Рашид Дўстум Афғонистонга қайтди

Афғонистон ўзбеклар жамияти етакчиси, маршал Абдул-Рашид Дўстум Туркияда даволаниш муолажасини ўтаб ватанига қайтди. Бу ҳақда  Tolo news хабар берди. 

Дўстум июн ойининг иккинчи ярмида Афғонистонни тарк этган эди. Баъзи оммавий ахборот воситалари турли вилоятларда Толибон ҳаракатининг кенг кўламли ҳужуми авж олган пайтда унинг тўсатдан кетишидан ҳайратда қолдилар. Хусусан ҳужумлар ўзбеклар яшайдиган шимолий вилоятларда ҳам бошланганди.

Шу билан бирга, маршалнинг расмий вакиллари Дўстум расмий ташриф билан Туркияга боргани ва даволангани, унинг қандли диабет билан жиддий муаммолари борлиги маълум қилинди.

90-йилларда Дўстум Толибонга қарши курашда нисбатан муваффақиятга эришган ва ўз армиясини бошқарган ва Шимолий алянс раҳбарларидан бири бўлган. АҚШ армияси 2001 йилда Афғонистонга кирганида унга ёрдам кўрсатганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг