Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маршал Дўстум «Толибон» ҳокимиятга келгандан сўнг илк бор кўриниш берди

Маршал Дўстум «Толибон» ҳокимиятга келгандан сўнг илк бор кўриниш берди

Фото: Facebook

Афғонистон собиқ вице-президенти, этник ўзбекларнинг йирик вакили Абдулрашид Дўстум «Толибон» ҳокимиятга келгандан сўнг илк бор кўриниш берди.

Унинг сурати собиқ парламент депутати Ҳожи Муҳаммад Муҳаққий томонидан эълон қилинган.

Муҳаққий икки ўртада «дўстона учрашув» бўлгани ҳақида ёзган. 

Эслатиб ўтамиз, Дўстум толиблар августда ҳокимиятни эгаллагач, ғойиб бўлганди. Шундан сўнг у бир неча бор интернетда баёнот билан чиқди.

Жумладан у толибларга бир неча шарт қўйиб, талаблар бажарилмаса уруш муқаррарлигидан огоҳлантирганди. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг