Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Манба: Абдурашид Дўстум Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтди

Манба: Абдурашид Дўстум Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтди

Афғонистондаги сиёсий вазият бўйича янги хабарлар чиқишда давом этмоқда. 

Жумладан, Ташқи ишлар вазири расмий вакили Юсуф Кабулжановнинг davletovuz’ каналига маълум қилишича, вазиятга қарамай Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчихонаси ва Мозори Шарифдаги консуллиги фаолиятини давом эттирмоқда ҳамда ходимлар ҳали эвакуация қилингани йўқ.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати Афғонистондан Ўзбекистонга ўтган қочқинлар масаласида амалдаги ҳукумат ва «Толибон» ҳаракати билан музокаралар ўтказмоқда.

Россиянинг РИА «Новости» агентлиги манбасига кўра, маршал Абдурашид Дўстум чегарани кесиб ўтган ва ҳозирда Ўзбекистон ҳудудида қолмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг