Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдурашид Дўстум ва Ашраф Ғани Ўзбекистондами?

Абдурашид Дўстум ва Ашраф Ғани Ўзбекистондами?

Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Афғонистоннинг айрим арбоблари ва этник гуруҳлари раҳбарлари Ўзбекистон ҳудудида бўлиб тургани тўғрисидаги хабарлар тарқатилмоқда.

Хусусан, Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани, маршал Абдурашид Дўстум, Ота Муҳаммад Нур ва бошқалар Ўзбекистонга қочиб ўтгани айтилган эди.

«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, бундай хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Ашраф Ғани Уммонга учиб кетган, Абдурашид Дўстумнинг қаердалиги ҳозирча номаълум бўлиб турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг