Малагасияликлар ватанпарваридан жудо бўлишди
Мадагаскарнинг собиқ президенти Дидье Рацирака 28 март куни 85 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда якшанба куни амалдаги давлат раҳбари Андри Радзуэлина маълум қилди.
«Малагасияликлар ватанпарваридан жудо бўлишди. Ҳамдардлик билдираман», — деб ёзди у «Twitter»да.
«Jeune Afrique» журналининг ёзишича, Рациракага грипп ташхиси билан 22 март куни пойтахт Антананаривудаги ҳарбий госпиталга ётқизилган. Собиқ президентнинг аҳволи шифокорларни хавотирга солмаган, аммо якшанба куни кечқурун у тўсатдан оғирлашиб қолган.
Ўлимининг сабаби ҳали расман эълон қилинмади.
Дидье Рацирака 1936 йил 4 ноябрда дунёга келган. У 1976 йилдан 1993 йилгача ҳамда 1997 йилдан 2002 йилгача икки марта Мадагаскар президенти бўлган.
Биринчи марта ҳокимиятга келганидан сўнг у Собиқ Иттифоқ билан алоқа ўрнатган. 1976 йилда у Малагасия инқилоби авангардини (AРЕМA) ташкил этган.
2003 йилда у Малагасия суди томонидан ваколатини суиистеъмол қилганлиги ҳамда пул маблағларини талон-торож қилганлиги учун ўн йиллик оғир меҳнатга сиртдан ҳукм қилинган. Бундан бир йил олдин собиқ президент Францияга жўнаб кетган: ҳукумат уни топширишдан бош тортган. Рацирака 2011 йил кузида амнистиядан сўнг Мадагаскарга қайтиб борган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter