Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Африканинг яна бир давлатида президентга суиқасд фош этилди

Африканинг яна бир давлатида президентга суиқасд фош этилди

Мадагаскарда президент Андри Радзуэлина ва бир неча амалдор ҳаётига суиқасд тайёрлаганликда гумон қилинган Франциянинг икки фуқароси ҳибсга олинди, деб хабар беради РИА Новости.

Улар нафақага чиққан ҳарбийлар бўлиб, Мадагаскардан Францияга учмоқчи бўлган пайтда аэропортда ҳибсга олинган.

«Бизда мавжуд бўлган ашёвий далилларга кўра, бу одамлар турли мадагаскарлик шахсларни, шу жумладан давлат раҳбарини йўқ қилиш режасини ишлаб чиқишган», - деди Мадагаскар Бош прокурори.

Ушбу шахслар давлат хавфсизлигига таҳдид солишда айбланадилар.

Аввалроқ, Малида ҳам президентга суиқасд ҳаракати аниқланган. Шунингдек, Гаити президенти ҳам қуролли ҳужум оқибатида ўлдирилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг