Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

COVID-19: Мадагаскарда биринчи ўлим ҳолати қайд этилди

COVID-19: Мадагаскарда биринчи ўлим ҳолати қайд этилди

Фото: «Zen.yandex.ru»

Мадагаскарда коронавирус туфайли дастлабки ўлим ҳолати қайд этилди, дея хабар берди «Orange actu Madagascar» портали.

Порталнинг маълум қилишича, гап 57 ёшли эркак киши ҳақида бормоқда. Беморнинг ўлими шанба куни кечаси Мадагаскар шарқида жойлашган Туамасина шаҳрида қайд этилган.

Маълумотларга кўра, мамлакатда 304 киши касалликка чалинган бўлиб, улардан 114 нафари бутунлай соғайган.

Маълумот ўрнида: Мадагаскар — Ҳинд океанининг жануби-ғарбий қисмидаги Мадагаскар оролида жойлашган давлат. Мадагаскар Африканинг шарқий қирғоқларидан Мозамбик бўғози билан ажралган бўлиб, катталиги жиҳатидан дунёда 4-ўринда турадиган орол ҳисобланади. Соҳил бўйлаб чегараси 4828 км узунликка эга. Майдони — 587 минг км², аҳолиси — 24,2 миллион киши. Пойтахти — Антананариву. Мадагаскар битта оролни эгаллаган дунёдаги энг катта давлат ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг