Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Макрон мусулмонларга жавоб қайтарди

Макрон мусулмонларга жавоб қайтарди

Франция президенти Эммануэль Макрон «Ал-Жазира» телеканалига берган интервьюсида француз матбуотида эълон қилинган карикатураларга нисбатан мусулмонларнинг туйғуларини тушунишини, аммо бу карикатураларни чоп этган нашр ортида ҳукумат эмас, балки мустақил ОАВлар турганини айтди.

Макрон, шунингдек, унинг аввалги нутқини «нотўғри тушунишгани»ни айтиб, исломни бузиб кўрсатувчиларнинг хатти-ҳаракатларидан кўпроқ мусулмонлар азият чекишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макрон берган баёнотдан сўнг унга нисбатан ислом дунёсида кескин муносабат юзага келди, айрим мусулмон давлатлари француз товарларига бойкот эълон қила бошлашди. Мамлакатда бир қанча хунрезликлар амалга оширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг