Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лондон мусулмонларни ҳимоялашни кучайтиради 

Лондон мусулмонларни ҳимоялашни кучайтиради 

Фото: Unsplash

Британия ҳукумати Англия ва Уэлсда мусумонлар жамиятини ҳимоялашни кучайтириш ва хавфсизлигини таъминлашга 117 млн фунт стерлингдан кўпроқ маблағ ажратди.

Буюк Британия ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, тўрт йиллик ушбу молиялаштириш эвазига масжидлар, мусулмонлар йиғиладиган муассалар ва диний мактаблар кузатув камералари, сигнализация тизимлари ва ҳимоя тўсиқлари билан таъминланади.

Исроил ва Ғазо секторини назорат қилаётган ҲАМАС ўртасида бошланган урушдан сўнг, Яқин Шарқдаги воқеалардан айримлар ҳам мусулмонлар, ҳам яҳудийлар жамиятларига ҳужум қилишга баҳона сифатида фойдаланаётгани ташвишли ҳолат, дея баёнот берди вазирлик.

Ички ишлар вазирлиги ҳимоялов чораларини кучайтиришга сарфланадиган маблағларнинг тақсимланиши ҳар икки дин вакиллари фойдаланувидаги муассалар сонидан келиб чиқиб белгиланишини маълум қилди. Вазирлик маълумотига кўра, Англия ва Уэлсда мусулмонлар сони яҳудийларга қараганда 14 баравар кўп.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг