Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Louis Vuitton» дунёдаги энг йирик олмослардан бирини сотиб олди

«Louis Vuitton» дунёдаги энг йирик олмослардан бирини сотиб олди

Фото: «nytimes.com»

Французларнинг «Louis Vuitton» модалар уйи дунёдаги энг катта олмослардан бирини харид қилди. 1758 қиротлик олмосни Канаданинг «Lucara Diamond Corp.» компанияси Ботсванада қазиб олган, деб ёзади «New York Times» газетаси.

Ўтган йил апрелда «Lucara Diamond Corp.» Ботсванада 1758 қиротлик қора рангли катта олмосни қазиб олганини маълум қилганди. Компаниянинг хабарига кўра, ушбу шикастланмаган тош — одамзод тарихидаги энг йирик олмослардан бири ҳамда бугунги кунда Ботсванада қазиб олинган энг катта олмос ҳисобланади. Олмоснинг оғирлиги тахминан 352 грамм келади.

Жаҳонга машҳур «Louis Vuitton» компаниясининг ижрочи директори Майкл Бёрки сотиб олган олмоснинг баҳосини ошкор этишдан бош тортди. Лекин унинг «миллионлар» туришини қистириб ўтди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг