Ўзбекистон Ботсвана билан дипломатик муносабат ўрнатди
Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Ботсвана (Жанубий Африка) ТИВ раҳбари Лемоганг Квапе икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюникени имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўз Telegram каналида маълум қилди.
Бу орқали Ботсвана Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 153-давлат бўлди.
«Ботсванани йиллар давомида жадал иқтисодий ўсишга эришиб келаётганини юксак баҳолаймиз. Икки мамлакат давлат ва хусусий сектор вакиллари ўртасида фаол ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдик», – деб ёзади Бахтиёр Саидов.
Бахтиёр Саидов, шунингдек, Кабо-Верде ва Сейшел ороллари ТИВ раҳбарлари билан ҳам дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюникени имзолаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter