Олимлар пластикни олмосга айлантиришди
Германия ва АҚШ олимлари ҳамкорликда лаборатория шароитида пластикдан олмос зарралари олишга муваффақ бўлишди, деб ёзди Science Advances.
Зарраларни тезлатгич ёрдамида ушбу натижага эришилди.
Аввалроқ экстремал босим ва юқори ҳароратда сайёра юзасидаги углеводородлар олмосларга айланиши маълум бўлганди. 1970-йилларда олимлар Нептун ва Уран каби сайёраларда қимматбаҳо тошлар булутларда ҳосил бўлиши ва «олмос ёмғири» кўринишида ёғишини тахмин қилишганди.
Мавзуга оид: «Пуштиранг юлдуз» — дунёдаги энг қиммат бриллиант сотилди
2017 йилда тадқиқотчилар полистирол олмосга айланиши мумкин бўлган сайёра шароитини юзага келтиришганди. Навбат оддий пластикка етиб келди — энди ундан қимматбаҳо тошлар ясаш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter