Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Пуштиранг юлдуз» — дунёдаги энг қиммат бриллиант сотилди

«Пуштиранг юлдуз» — дунёдаги энг қиммат бриллиант сотилди

Фото: TheMilliardaire

Sotheby’s аукционида рекорд нархда сотилган Pink Star («Пуштиранг юлдуз») олмоси дунёдаги энг қиммат бриллиантга айланди.

Гонконгда ўтказилган савдоларда пуштиранг олмос 553 037 500 гонконг доллари ($71,2 млн атрофида)га баҳоланди.  Pink Star энг қиммат бриллиант ва энг қиммат заргарлик буюмига айланди, ўтган йил майида Christie’s аукционида 57,6 млн долларга сотилган «Кўкиш Оппенгеймер» мовий олмоси рекордини янгилади.

Pink Star («Пуштиранг юлдуз») олмоси 59,6 карат оғирликда бўлиб, дунёдаги энг бенуқсон, табиий рангли ва овал шаклдаги пуштиранг бриллиантлар орасида энг йириги саналади.

Гонконгдаги кимошдининг яна бир қизиқарли жиҳати, Pink Star олдин ҳам аукционга қўйилган ва 2010 йилнинг ноябрида рекорд даражада 83,19 млн долларга баҳоланган эди. Бироқ кейин маълум бўлишича, уни сотиб олган америкалик заргар Исаак Вулфда ушбу лотга етарли пул бўлмаган. Шундан сўнг Sotheby’s қимматбаҳо тошни қайтариб олганди.

«Пуштиранг юлдуз» бриллианти De Beers компанияси 1999 йили Африкада топган 132,5 каратли олмосдан тарашлаб олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг