Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лондонда Назарбоев оиласига тегишли 100 миллион долларлик кўчмас мулк мусодара қилиниши мумкин

Лондонда Назарбоев оиласига тегишли 100 миллион долларлик кўчмас мулк мусодара қилиниши мумкин

Фото: «depositphotos.com»

Буюк Британия пойтахтида, ОАВ хабарига кўра, Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев қариндошларига тегишли бўлган иккита данғиллама ҳовли ва квартира хатланди. Кўчмас мулк қарийб 100 миллион долларга баҳоланмоқда, деб ёзади «Рамблер».

Таъкидланишича, аслида кўчмас мулк ўтган йил баҳорда хатланган, фақат хўжайинларининг кимлиги журналистларга маълум қилинмаган. Яқинда Лондон суди вакиллари иккита данғиллама ҳовли ва квартира Қозоғистон биринчи президентининг қизи Дариға Назарбоева ва ўғли Нурали Алиевнинг оиласига тегишли  эканлигини маълум қилди.

Мақола муаллифининг ёзишича, собиқ давлат раҳбарининг қариндошлари кўчмас мулкни харид қилиш учун тахминан 100 миллион доллар сафрлашган. Инглиз терговчиларининг хулосасига кўра, квартира ва уй Дариға Назарбоевнинг марҳум турмуш ўртоғи Роҳат Алиевнинг шубҳали пулларига сотиб олинган.

Ушбу хатлов ҳукуматнинг Англияда кўчмас мулк сотиб олиш орқали пул ювишга қарши кураш кампанияси доирасида амалга оширилган, дея таъкидлайди муаллиф. Айни вақтда мол-мулкни қайтариш учун Назарбоевнинг қариндошлари уларни сотиб олишга кетган маблағнинг қонуний йўл билан топилганини исботлашига тўғри келади. Акс ҳолда данғиллама ҳовли ва квартира кимошди савдосига қўйилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг