Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лиранинг қулаши: Туркиядаги намойишлар полиция билан тўқнашувларга айланди

Лиранинг қулаши: Туркиядаги намойишлар полиция билан тўқнашувларга айланди

Туркия лирасининг долларга нисбатан қулаши фонида Aнқара ва Истанбулда бошланган норозилик акциялари ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан тўқнашувга айланиб кетди. Бу ҳақда «Ҳалк» телеканали хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, намойишчилар Туркия ҳукумати ва ҳукмрон сиёсий партиядан истеъфо сўрашган.

Бундан ташқари, стихияли акция иштирокчилари ҳукмрон «Aдолат ва тараққиёт партияси» фракциясини ҳокимиятдан маҳрум қилишни талаб қилувчи шиорларни кўтариб чиқишмоқда. Президент Эрдўғон мухолифатнинг навбатдан ташқари сайловлар ўтказиш бўйича чақириғини қабул қилмаган. 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари намойишчиларни тарқатиб юбориш чораларини кўрган. 

Эслатиб ўтиб жоиз, ўтган ойда турк лираси долларга нисбатан 26,5 фоизга арзонлашган. Бу эса иқтисодий қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг