Конгода ўта юқумли касаллик билан боғлиқ янги ҳолат қайд этилди
Конго Демократик Республикасининг Шимолий Киву провинциясида Эбола безгагини юқтириш билан боғлиқ янги ҳолат қайд этилди, дея хабар берди маҳаллий «7sur7» портали Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
Қайд этилишича, 1 февралда бир кун олдин турмуш ўртоғи Эбола билан касалланган аёлда хасталикнинг ўзига хос аломатлари кузатилган. 3 февраль куни у Шимолий Киву Бутембо шаҳридаги шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Идоранинг изоҳлашига кўра, воқеа жойида мутахассислар шуғулланишмоқда. Тез орада Бутембога ҳам экспертлар юборилади.
Конго Демократик Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Лонгондо Этени ўтган йилнинг 18 ноябрь куни Экваториал провинцияда 50 дан ортиқ фуқаронинг ўлимига олиб келган Эбола безгагининг 11-эпидемияси тугаганлигини эълон қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter