Конгода 14 киши номаълум касалликдан вафот этди
Конго Демократик Республикаси ғарбида Кванго провинциясидаги депутатлар миллий парламент спикери Кристоф Мбозога минтақада номаълум касаллик эпидемияси келиб чиқишига қарши шошилинч чоралар кўришни сўраб мурожаат қилдилар. Бу ҳақда маҳаллий «Actualite» нашри хабар берди.
«Номаълум касаллик ватандошларимизни ўлдирмоқда, 14 киши оламдан ўтди. Ушбу касалликнинг келиб чиқиши ҳанузгача номаълум», — деди парламент аъзоси Паси Запамба.
Вилоят губернатори Жан-Мари Пти-Пти ўз навбатида Франс Пресс агентлигига маълум қилишича, номаълум касаллик илк бор бир ой олдин қайд этилган. Ҳозиргача фақат 60 ёшдан 80 ёшгача бўлган кекса одамлар унинг қурбонига айланишган. Уларнинг ҳаммаси Касонго-Лунда ҳудудида истиқомат қилишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter