Калифорниядаги ёнғинлар сабаб Парадайс шаҳри ёниб кул бўлди (фото)
АҚШнинг Калифорния штати Парадайс шаҳри ўрмонда содир бўлган ёнғинлар сабаб бутунлай кулга айланди, деб хабар қилмоқда «РИА Новости». Маълумотларга кўра, ёнғин кеча, 8 ноябрь куни бошланган ва 8 минг гектардан зиёд ерни эгаллаган. Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, минглаб уйлар ёниб кетган.
«Бутун шаҳар олов ичида қолди. Бу жуда қўрқинчли манзара», — дейди Парадайсдан оиласи билан эвакуация қилинган шаҳар кенгаши аъзоси Скотт Лоттер.
Маълум қилинишича, шаҳар аҳолиси тўлиқ (27 минг киши) эвакуация қилинган. Йўллардаги тирбандликлар сабаб кўпчилик шаҳарни пиёда тарк этмоқда. Камида икки киши куйиш ҳолати билан касалхонага ётқизилган.
Округ шерифи маълумотларига кўра, умумий ҳисобда ушбу ҳудуддан 50 минг киши кўчирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter