Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТ раҳбари коронавирус бўйича «умидлантирувчи янгилик»ни маълум қилди

ЖССТ раҳбари коронавирус бўйича «умидлантирувчи янгилик»ни маълум қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг айтишича, дунёда коронавирус инфекциясининг аниқланиш ҳолатлари кетма-кет учинчи ҳафтадирки камайиб бормоқда.

Гебрейесус бу статистикани «умидлантирувчи янгилик» деб атади, бу «вирусни ҳатто янги штаммларда ҳам бошқариш мумкинлигини кўрсатади».

ЖССТ раҳбари сўзларига кўра, пасайиш зарур чораларни кўришни давом эттириш орқали инфекция тарқалишининг олдини олиш мумкинлигидан далолат беради.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, 2 феврал ҳолатига кўра дунёнинг 192 мамлакатида 103,3 миллиондан ортиқ коронавирус касаллиги қайд этилган. 2,2 миллиондан ортиқ одам вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг