Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жириновский шифохонага тушиб қолгани айтилди

Жириновский шифохонага тушиб қолгани айтилди

Фото:«РБК»

Россиялик сиёсатчи, ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский Москвадаги Марказий клиник шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда РИА «Новости» маълум қилди.

Аввалроқ ОАВда Жириновский коронавируснинг омикрон штаммини юқтирган бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Сўнгги пайтларда сиёсатчи бутунлай ғойиб бўлди ва узоқ вақт давомида омма олдида кўриниш бермади.

Аммо Жириновскийнинг шифохонага ётқизилгани у етакчилик қиладиган партия томонидан тасдиқланмаган. 

«У ўзини яхши ҳис қилмоқда. Мен сизга фақат шуни айта оламан. У ўз ишини давом эттириши мумкин», — деган партия матбуот хизмати раҳбари Александр Дупин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг