Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жириновский Путиннинг лавозимини ўзгартиришни таклиф қилди

Жириновский Путиннинг лавозимини ўзгартиришни таклиф қилди

Россия Федерацияси президенти лавозими император деб ўзгартирилиши ва мамлакатда бошқарув шакли сифатида автократия ўрнатилиши керак. Бу ҳақда россиялик сиёсатчи Владимир Жириновский ялпи мажлисда айтиб ўтган.

«Бу сайланган президентлар дегани аҳмоқона ном. Президент, аслида нима у? Бизда «шоҳ» ёки «император» бўлиши керак. Биз Америкада яшаймизми? Ёки Франциядами?» — деган Жириновский Давлат Думасида гапирар экан.

Аввалроқ Путин аллақачон императорларга қиёсланган. Масалан, британиялик тарихчи Саймон Себаг-Монтефиорнинг таъкидлашича, Россия президентининг бошқаруви кўп жиҳатлари билан императорлар Николай I ва Александр III ни эслатади.

Давлат раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Владислав Сурков эса Путинни Рим императори Октавиан билан солиштирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг