Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖАРда масжидга қатновчиларга ҳужум уюштирилди

ЖАРда масжидга қатновчиларга ҳужум уюштирилди

ЖАР давлатида масжидга қатновчиларга уюштирилган ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлган, ҳужум қилган шахс эса полиция томонидан йўқ қилинган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Малмсберидаги масжидга ҳужум натижасида 3 киши ҳалок бўлди. Ҳозир текширувчилар воқеа жойидан далилларни излаш билан банд. Икки нафар намозхон пичоқдан олинган жароҳат туфайли ҳалок бўлди. Ҳужум қилган шахс эса полиция томонидан йўқ қилинди», — дея ёзмоқда полиция «Твиттер»ида.

Жанубий Африканинг «News 24» янгиликлар портали ҳужум оқибатида бир неча киши жароҳатланганини хабар қилди.

Гувоҳларнинг айтишича, ҳужумни 30 ёшлар атрофидаги чет эллик фуқаро содир этган. Таъкидланишича, ҳужумгача у шубҳали кўринмаган.

«Бу йигит шошмасдан ҳаракат қилди, у хотиржам эди, югуриб қочмади ҳам, шунчаки юриб кетди. Унинг қўлида катта пичоқ бор эди», — дея маълум қилган масжидга келганлардан бири.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг