Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жабрланувчиларнинг ҳар бештадан биттаси болалар

Жабрланувчиларнинг ҳар бештадан биттаси болалар

Иллюстратив фото

Одам савдоси аёллар, эркаклар ва болалардан зўрлик билан фойдаланадиган жиноятдир. БМТ маълумотларига кўра, одам савдоси дунёнинг ҳар бир мамлакатида мавжуд муаммо сирасига киради. Аммо у ҳақида етарлича гапирилмайди.

Умуман, одам савдоси жуда йирик даромад келтирадиган соҳа бўлиб, йилига тахминан 150 миллиард доллар миқдоридаги ноқонуний фойда келтиради. Аслида, бу ноқонуний қурол ва гиёҳванд моддалар савдосидан ташқари глобал уюшган жиноятчиларнинг энг катта даромад манбайидир.

Қуйида одам савдоси билан боғлиқ сиз билмаган маълумотлар ҳақида тўхталамиз.

  1. Одам савдоси инсонларни эксплуатация қилинадиган вазиятга олиб келишни ўз ичига олади. Бунга мажбурий меҳнат, никоҳ, фоҳишалик ва инсон тана аъзоларини олиб ташлаш кабиларни киритиш мумкин. Ушбу турдаги эксплуатация бир неча номлар билан маълум. Масалан «одам савдоси», «замонавий қуллик» ва ҳаказо.
  2. Бугунги кунда дунё бўйлаб «замонавий қуллик» исканжасида 20 миллиондан 46 миллионгача одам яшайди. Одам савдосининг тўлиқ кўламини баҳолаш жуда мушкул. Боиси, аксарият давлатларда «жиноятларнинг яширин қиёфаси» деб номланган ҳолатлар кўпинча аниқланмайди.
  3. Ҳисоб-китобларга кўра, халқаро миқёсда одам савдосининг атиги
    0,4 фоизигина омон қолади. Бу ўз навбатида, одам савдосига жиддий эътибор қаратиш лозимлигини англатади.
  4. Одам савдоси савдогарлари йилига тахминан 150 миллирд АҚШ доллари миқдорида даромад олади. Қайд этилишича, ушбу маблағнинг 99 миллиард доллари жинсий эксплуатациясига тегишлидир.
  5. Дунё миқёсида, «замонавий қуллар»нинг 71 фоизи аёллар ва қизлар, эркаклар ва ўғил болалар эса 29 фоизни ташкил этади.
  6. Маълумотларга қараганда, АҚШга асосан Мексика ва Филиппиндан ҳар йили одам савдоси жабрдийдалари бўлган 50 мингга яқин инсонлар келади.
  7. 2018 йил биргина АҚШнинг ўзида одам савдоси билан боғлиқ жиноий ишларнинг ярмидан кўпи (51,6%) вояга етмаганлар билан боғлиқ жинсий зўравонлик ҳолатлари бўлган.
  8. Адвакатларнинг таъкидлашича, ўз бизнес фаолиятларини ижтимоий медиа платформалари орқали олиб бораётган «одамфуруш» савдогарлар сони муттасил ўсиб бормоқда.
  9. Энг ачинарли статистикага кўра, биргина АҚШда вояга етмаганларнинг жинсий зўравонлик савдосига киришдаги ўртача ёши 12 ёшдан 14 ёшгача. Ушбу қурбонларнинг катта қисмини қочоқ қизлар ташкил этади. Шу билан бирга, жабрланувчиларнинг ҳар бештадан биттаси болалардир.
  10. Қайд этилишича, одам савдоси Қўшма Штатлардаги Техас, Флорида, Нью-Йорк ва Калифорния штатларида энг кўп тарқалган. Лас-Вегасда ундан ҳам кўп.
  11. 2016 йилдаги статистикага кўра, одам савдоси қурбонига айланган аёллар ва қизларнинг 70 фоизи Осиё ва Тинч океани минтақаларига, 14 фоизи Европа ва 4 фоизи Америкага тўғри келган.
  12. Одам савдоси қурбони бўлган болаларнинг асосий асраб олинган болалардир. Чунки улар кўп ҳолларда «тарбияга олиниш» ниқоби остида ёмон муҳитга тушиб қолади. Янги муҳитга кўника олмаганлари қочиб кетади ва бедарак йўқолади ёки жинсий экспуатацияга учрайди.
  13. Бир неча йирик корпорациялар болалар меҳнатидан фойдаланадиган етказиб берувчиларга боғлиқ ва бу муаммони ҳал қилиш бўйича кўплаб ваъдаларга қарамай, ҳалигача деярли ҳеч нарса қилинмаган. Масалан, бу тоифадаги корпорацияларга машҳур Nestle, Hershey’s ва Nike кабиларни киритиш мумкин.
  14. АҚШ Меҳнат Департаменти маълумотларида таъкидланишича, болалар меҳнати ёки мажбурий меҳнат натижасида ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган нарсалар қуйидагилардан иборат: Маянмардан келган бамбук, Бразилиядан олинган банан, Ҳиндистондан гуруч маҳсулотлари, Камерондан какао, Хитой, Миср, Ҳиндистон ва Мали каби давлатлардан пахта.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг