Истанбулда автобус бекатдаги йўловчиларни уриб юборди
Жорий йилнинг 2 февраль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида йўловчи автобус бекатдаги йўловчиларнинг уриб юборди.
Туркия ОАВларининг ёзишича, ҳодиса натижасида автобус бекатида бўлган 1 киши ҳалок бўлган, яна беш киши жароҳатланган. Ҳодиса қурбони Озарбайжон фуқароси Аҳмед Рзаевдир.
Маълумотларга кўра, воқеа жойига етиб келган тез ёрдам бригадалари жабрланганларни энг яқин шифохонага етказган.
Жабрланганлардан бирининг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Полиция автобус ҳайдовчисини ҳибсга олган.
Ҳодиса сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter