Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ирландия аҳолисининг катта қисми абортни қонунийлаштириш учун овоз берди

Ирландия аҳолисининг катта қисми абортни қонунийлаштириш учун овоз берди

Фото: «Irish Times»

Кеча, 25 май куни Ирландияда абортни қонунийлаштириш масаласида референдум бўлиб ўтди. Натижалар бугун эълон қилинади.

«Irish Times» газетасининг хабар беришича, экзит поллга кўра  аҳолининг 68 фоизи абортни қонунийлаштириш учун овоз берган бўлса, 32 фоизи қарши чиққан. Ёшларнинг 87 фоизи қонунийлаштириш учун овоз берган.

Ирландия Европанинг абортга рухсат берилмайдиган консерватив давлатларидан бири саналади. 1983 йилда ўтказилган референдумга кўра мамлакатда аборт қилиш тақиқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг