Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инсониятга хавф туғдирувчи беш хил вирус аниқланди

Инсониятга хавф туғдирувчи беш хил вирус аниқланди

Хитойнинг Юньнан институти олимлари кўршапалакларда одамларга юқиши мумкин бўлган вирусларни аниқлашди. Тадқиқот натижалари bioRxiv томонидан эълон қилинди.

Аниқланган барча вируслар зооноз, яъни бир турдан бошқасига ўтиши мумкин. Бу патоген инсон учун хавфли. Шулардан бири — BtSY2 вируси SARS-CoV-2 (коронавирус)га ўхшаб кетади, бу эса унинг жониворлардан одамга ўтиш эҳтимолини оширади.

Тадқиқотчилар Хитой жанубидаги Юньнан провинциясида 15 турдаги 150 га яқин каламушларни ўрганишди. Бу жараёнда бешта вирус ДНКсини олишга муваффақ бўлишди. Энг ташвишли жиҳати: бир жонивор бир пайтнинг ўзида ҳар хил вирусларни юқтириши мумкин.

Мутахассисларга кўра, аксарият вируслар тарқалиб кетишига одамлар ёки уй ҳайвонларининг кўршапалаклар билан контакти сабаб бўлади. Пандемияларнинг олдини олиш учун олимлар ушбу вирусларни ўрганишда давом этишмоқчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг