Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Индонезияда йўтал сиропидан 200 нафар бола ҳалок бўлди. Ҳодиса юзасидан суд бошланди

Индонезияда йўтал сиропидан 200 нафар бола ҳалок бўлди. Ҳодиса юзасидан суд бошланди

Кеча, 17 январь куни Индонезияда ўтган йили йўтал сиропини истеъмол қилиш ортидан юзага келган ўткир буйрак етишмовчилигидан вафот этган болалар юзасидан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда Reuters маълум қилди.

Сешанба куни давлат идоралари ва фармацевтика компанияларига қарши жамоавий даъвони кўриб чиқа бошлагач, сироп истеъмол қилиш ортидан вафот этган индонезиялик болаларнинг оилалари зарарни қоплашни талаб қилишди.

Расмийлар парасетамол асосидаги сироп таркибида аниқланган икки хавфли таркибий қисм: этилен гликоль ва диэтилен гликоль ўлимга сабаб бўлганини маълум қилди.

Индонезияда болаларнинг препарат қабул қилиши ортидан ўлгани сабабли йигирма бешта оила ҳозирда соғлиқни сақлаш ва молия вазирликлари, мамлакатнинг дори воситаларини тартибга солувчи органи ва камида саккизта фармацевтика компаниясини судга берган. Бу оилалардан бири суддан 3,4 миллиард рупия (224 570 доллар) миқдорида товон пули талаб қилмоқда.

Индонезия ҳукумати бир қатор йўтал сироплари истеъмолини тақиқлаб қўйган ва хавфли таркибий қисмлар борлиги айтилган бир қанча фармацевтика компанияларига қарши судга даъво аризаси берган.

Маълумот учун, 2022 йилда Индонезияда 200 га яқин бола сироп истеъмол қилиб вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг