Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илк бор барча аёл ташқи ишлар вазирлари бир жойга йиғилди

Илк бор барча аёл ташқи ишлар вазирлари бир жойга йиғилди

Фото: «Hurriyet.com»

Айни пайтда ўз давлатида ташқи ишлар вазири сифатида фаолият олиб бораётган аёллар Канаданинг Монтреал шаҳрида илк марта йилиғишди, дея хабар беради «Hurriyet» нашри.

Канада ташқи ишлар вазири Кристиа Фрилэнд жума, 21 сентябрь куни бошланган икки кунлик саммитда нутқ сўзлаб, «бугунги дунёнинг сиёсий манзарасида аёллар иқтисодий, ижтимоий, гуманитар муаммоларни ҳал этишда муҳим ўрин тутишини» таъкидлади.

Саммитда сиёсат ва раҳбарликда аёлнинг ўрни, демократияни чуқурлаштириш, тинчлик ва ўзаро ишончни тарғиб этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда Андорра, Болгария, Донимикан Республикаси, Индонезия, Гана, Гуатемала, Жанубий Африка, Хорватия, Гондурас, Швеция, Кения, Коста Рика, Намибия, Норвегия, Панама, Руанда ва Саинт Лусиадан жами 19 нафар аёл ташқи ишлар вазирлари қатнашишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг