Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси бири канцлер? Германия етакчиси қиёфадоши билан учрашди

Қайси бири канцлер? Германия етакчиси қиёфадоши билан учрашди

Германия канцлери Олаф Шолц қиёфадоши билан учрашди. Энг қизиғи у ҳам сиёсатчи. 

Канцлернинг қиёфадоши АҚШлик конгрессмен Крис Куни бўлиб чиқди. 

Шолц АҚШга ташрифи доирасида Куни билан учрашган. Сиёсатчи АҚШга сафари давомида ўзаро ҳамкорлик, Украинага ёрдам бериш масаласини ҳам гаплашган. 

«Ўз қиёфадошимни яна кўриш жуда ёқимли», дея ёзган Германия ҳукумати раҳбари. 

Эслатиб ўтамиз, Шолц 2021 йилдан буён немис ҳукуматига раҳбарлик қилиб келмоқда. У аввал вице-канцлер лавозимида ҳам ишлаган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг