Ҳиндистондаги шифохонага йиртқич ҳайвон кириб қолди (Видео)
Ҳиндистонда Аюрведа клиникасига кириб қолган қоплонни тутишиб, ўрмонга қўйиб юборишди, дея хабар берди «UPI».
Мамлакат ғарбида жойлашган Гандинагар ўрмон хўжалиги департаментининг хабарига кўра, Аюрведа клиникасининг ходимлар учун мўлжалланган ванна хонасидан ҳақиқий қоплон чиққан.
Клиника ходимлари йиртқич ҳайвонни қамаб қўйишга улгуришган. Сўнгра қутқарувчиларни чақиришган.
Амалдорнинг сўзларига кўра, қоплонни тутишгач, шаҳар ташқарисига олиб чиқишган ва қўйиб юборишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter