Ҳиндистонда табиий офат оқибатида 67 та жасад ва 28 та тана қисмлари топилди
![Ҳиндистонда табиий офат оқибатида 67 та жасад ва 28 та тана қисмлари топилди](https://static.xabaruz.com/crop/4/3/720_460_95_439147618.jpg)
Ҳиндистоннинг Уттаракханд штатида муз кўчиши оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлишди. Бу ҳақда «The Hindu» нашри хабар бермоқда.
Таъкидланишича, биргина 20 февраль куни Тапован гидроэлектростанциясида беш кишининг жасади чиқди, улардан тўрттасининг шахси аниқланди. Охирги маълумотларга кўра, жами 67 та жасад ва 28 та тана қисмлари топилган. Жасадлардан 37 тасининг шахсига аниқлик киритилган. 137 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
7 февралда муз кўчиши Ришиганга дарёсида сув сатҳининг кўтарилишига олиб келган ва Ришиганга гидроэлектростанциясини оқизиб юборган. Тўсатдан бошланган сув тошқини Тапованда қурилаётган NTPC компаниясининг гидроэлектростанциясига ҳам зарар етказди. Тошқин бошланган пайтда техник туннелда 30-35 киши бўлган.
Фавқулодда вазиятларда давлат хизматининг 12 гуруҳи дарёлар бўйлаб одамларни қидиришни давом эттирмоқда. Қайд этилишича, қидирув ишларига миллий ва маҳаллий қутқарувчилар, Ҳинд-Тибет полицияси ходимлари ва ҳарбийлар ҳам жалб қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter